AZRUS TEXTILE – бу нотўқима гилам маҳсулотлари ва полиэфир толасининг Ўзбекистондаги етакчи ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади. Корхона 2001 йилда ташкил топган бўлиб, бугунги кунда ўз соҳасидаги ишлаб чиқариш қуввати бўйича Ўзбекистондаги энг йириги ҳисобланади.
20 йилдан ортиқ вақт мобайнида AZRUS TEXTILE харидорлар учун нотўқима гилам махсулотларини ишлаб чиқариш ва ривожлантириш соҳасида, Ўзбекистонда қолаверса халқаро бозорда ишончли ва узоқ муддатли шерик сифатида ўзини намоён қилди.
Корхонада зарур хом ашёни ишлаб чиқариш вақайта ишлашдан тортиб, нотўқима гилам маҳсулотларигача бўлган барча жараёнлар корхонанинг ўзида амалга оширилади. Шу тариқа AZRUS ушбу соҳадаги бутун ишлаб чиқариш жараёнига эга энг замонавий корхоналардан бири ҳисобланади.
Нотўқима гилам маҳсулотлари юқори технологияли Европа ускуналарида, фақатгина энг сифатли ва экологик тоза хом-ашё ва материаллардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилади ва бу эса маҳсулот сифатининг юқори даражасини таъминлайди.
AZRUS TEXTILE – бу Ўзбекистонда тўқимачилик саноатини ривожлантиришда ўз масъулиятини англаган корхона. Биз МДҲ мамлакатларида ва халқаро бозорда юқори сифатли гилам маҳсулотларини етакчи ишлаб чиқарувчисига айланишга интиламиз.
Бизниг мақсад: гилам ишлаб чиқаришнинг илғор технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш, ҳамда маҳсулот сифатини оширишдир.
Бизнинг вазифа: юқори сифатли гилам маҳсулотларини ишлаб чиқариш орқали инсонлар ҳаётида қулайлик ва фаровонликни таъминлашдир.
Таклиф қилаётган махсулотларимизнинг сифатини Туркия, Россия, Қозоғистон, Озарбайжон, Тожикистон ва Қирғизистондаги бизнес ҳамкорларимиз юқори баҳоламоқда.
Биз ишлаб чиқариш жараёнларини аниқ ташкил этишни ва умуман корхонанинг ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлайдиган, қолаверса ўз вазифаларини юқори даражада бажарилишини таъминлайдиган мутахасисларимиз гуруҳи билан фахрланамиз.